Якшанба куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Бухорода кучли қум бўрони кузатилмоқда.Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчиларнинг «Газета.uz"га хабар қилишича, кўчалар, бинолар, машиналар ва ўсимликлар тузни эслатувчи оқ қатлам билан қопланган.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, чангни мамлакат шимоли-ғарбидан эсаётган шамол келтирган. Шамол тезлиги сониясига 20 метрга етган.«Ўзбекистон ҳаво йўллари"авиакомпанияси ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкентдан Урганчга парвоз қилган НУ-51 ва HY-55 рейси самолётлари Нукус ва Бухородаги захирадаги аэродромларга қўнишга мажбур бўлган. Айни пайтда ҳар икки борт ҳам йўналиш бўйича парвозни қайта тиклаган.