Адлия вазирлиги томонидан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий Telegram-каналида хабар қилинди.

Мазкур жамғармани ташкил этиш «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармонида белгиланган эди.

Фото: Адлия вазирлиги.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.