Ирматов Мурод Абдукахарович 14 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Бинолардан фойдаланиш департаменти» давлат унитар корхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.
Мурод Ирматов (1980 й. т., Тошкент иқтисодиёт университети битирувчиси — 2004) бунга қадар Акфа компаниясида кўчмас мулклар бўйича мутахассис бўлиб ишлаган.
У 2011−2017 йилларда «Ko`chmas mulk savdo xizmati» МЧЖ бош директори бўлган.