Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида Нанай қишлоғига олиб борувчийўлдаги йўлдаги назорат-ўтказиш пункти олиб ташланди, дея хабар қилди туман ҳокимияти Facebook саҳифасида.

Аввал хабар қилганимиздек, 2 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Норин туманида бўлиб ўтган йиғилишда гўзал манзарага эга қишлоққа киришдаги чекловларни олиб ташлаш тўғрисида топшириқ берган эди. Давлат раҳбари Нанайда рекреация зонасини ташкил этишни топшириб, вилоятга кейинги ташрифида ушбу қишлоққа боришини айтган эди.

Матбуот хизматининг қайд этишича, пост топшириқ берилган куннинг эртасигаёқ олиб ташланди. Масъл шахслар болалар оромгоҳи, дам олиш зоналари ва бошқа объектларни кўздан кечиришни бошлаган.