Ўзбекистонлик профессионал боксчи Азизбек Абдуғофуров (11−0−0, 4 КО) 76,2 кг гача вазн тоифасида россиялик Дмитрий Чудинвни (21−3−0, 13 КО) мағлубиятга учратиб, Жаҳон бокс кенгаши кумуш камари соҳибига айланди. Жанг шанба куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бокс кечаси доирасида ўтказилди, дея хабар қилди МОҚ матбуот хизмати.26 ёшли ўзбек боксчиси Жаҳон бокс уюшмаси версияси бўйича собиқ вақтинчалик жаҳон чемпионига қарши рингга кўтарилди. 12 раундлик жангда Азизбек Абдуғофуров очколар бўйича 118/110, 118/110, 117/111 ҳисобида устун келди. У рақибига нисбатан ҳаракатчан, тезкорроқ ва аниқроқ зарбалар берди.

Азизбек Абдуғофуров ҳисобида 11 ғалаба (4 нокаут) ва бир мағлубият мавжуд. Ҳаваскорлар ўртасида у тўрт карра Ўзбекистон чемпиони, Жаҳон универсиадаси финалчиси ва жаҳон чемпионати чорак финалчиси. Профессионал рингдаги дебют жангини 2016 йил май ойида бошлаган.

Видео