Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар вазирликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Туркия Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ўртасида «Меҳнат-мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги битим имзоланди. Бу ҳақда Меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳужжат душанба куни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланди.

Ушбу битим Ўзбекистоннинг Туркиядаги ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги фуқаролари бўлган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.

Ушбу битимга мувофиқ, меҳнат мигрантларини қабул қилувчи давлатнинг ҳудудида иш берувчилар билан тузилган шартномалар асосида қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ ишлаши мумкин.

Шунингдек, томонлар ўз мамлакатларидаги миграция оқимларини тартибга солишда ёрдам беришади ва ўз мамлакатларида ноқонуний меҳнат миграциясини тўхтатиш учун ҳамкорлик қилишади.