Ўзбекистон ички ишлар вазири буйруғи билан Навоий ва Жиззах вилоятлари ички ишлар бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди, дея хабар қилди ИИВ сайти.

Навоий вилоят ИИБга бунга қадар Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган полковник Рустам Раҳмонович Турсунов раҳбар бўлди.

Жиззах вилоят ИИБнинг янги бошлиғи сифатида турли йилларда Тошкент ИИББ бошлиғи ва ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган генерал-майор Ғайрат Тоирович Қодиров иш бошлади.