Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кобул ва Пули-Хумри шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллади.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари Афғонистон халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Якшанба куни Афғонистон пойтахтидаги сайловчиларни рўйхатга олиш марказида террорчи-худкуш томонидан содир этилган портлаш оқибатида 57 киши ҳаётдан кўз юмди, 119 киши жароҳатланди, дея хабар қилди ТАСС Reuters агентлигига таянган ҳолда. Фуқаролар 2018 йилнинг октябрига мўлжалланган парламент ва маҳаллий сайловларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтаётган бўлган.

Ҳодиса учун «Ислом давлати» террористик гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олди.