Шиша буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Кварц» компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб муваффақиятли равишда IPO (бирламчи оммавий таклиф орқали акцияларни жойлаштириш) ўтказгани тўғрисида маълум қилди.

2017 йил 5 декабрдан бошлаб жойлаштириш учун 4,5миллион донадан ортиқ «Кварц» акциялари тақдим этилди. Акциялар таклиф қилинган энг юқори нарх устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда сотилди.

Жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек инвестицион воситачилардан аризалар Ўзбекистон миллий банки филиалларида қабул қилинди. Ҳар бир акция нархи 3000 дан 9100 сўмгача диапазонда баҳоланди, дея хабар қилди Давлат рақобат қўмитаси.

Акциялар учун аризалар 3 апрелда якунига етди. «Тошкент» республика фонд биржаси маълумотларига кўра, жами бўлиб 2,475 миллион дона акция ёки жами чиқарилган акцияларнинг 54 фоизи сотилди. Spot’нинг ёзишича, уларнинг жами миқдори 7,5 млрд доллардан зиёдроқни ташкил этди.

9 апрелдан «Кварц» иккиламчи қимматли қоғозлар бозорига мурожаат қилади.
3305 киши компаниянинг янги акциядорларига айланди. Корхона жойлашган Фарғона вилоятида энг кўп — 5 млрд сўмдан ортиқ бўлган 1,7 миллион дона акция сотилди. Тошкентда эса қарийб 2 млрд сўмлик 655 мингта акция сотилган