20 март куни Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи «ЛУКОЙЛ» автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дей хабар қилди «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон» Газета.uz"га.

АЁҚШ учун бензин ва дизел ёнилғиси «ЛУКОЙЛ» компаниясининг Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларидан келтирилади. Ўзбекистонда ёнилғининг чакана савдоси билан «ЛУКОЙЛ Ўзнефтепродукт» шўъба корхонаси шуғулланади.

Станцияда 92 (6900 сўм) ва 95 (7500 сўм) маркали бензин ҳамда дизел ёнилғиси (7000 сўм) сотилмоқда. Барча маҳсулотлар Евро-5 Европа стандартларига мос келади. Мижозлар «ЛУКОЙЛ» мойларини ҳам харид қилишлари мумкин.

Автостанцияда кафе ва дўкон ҳам фаолият кўрсатмоқда . АЁҚШ мижозларига интернетга уланиш учун бепул Wi-Fi мавжуд.