Тошкентда синов тартибида Нурафшон ва Беруний, Нурафшон ва Маннон Уйғур кўчалари чорраҳасида қизил чироқда ўнгга бурилишга рухсат берувчи йўл белгилари ўрнатилди.

Тошкент ИИББ ЙҲХБ сайтида хабар қилинишича, белгилар Тошкент ИИББ бошлиғи топшириғига биноан йўлларнинг ўтказувчанлик хусусиятини ошириш мақсадида ўрнатилмоқда.

Светофор ёнига ўрнатилган белгилар светофорнинг қизил чироғида транспорт воситалари ва пиёдаларни ўтказиб юборгандан сўнг ўнгга бурилишга рухсат беради.

ЙҲХБнинг қайд этишича, бу каби белгилар шаҳарнинг бошқа кўчаларига ҳам ўрнатиш режалаширилган.