«Ўзбекэнерго» компанияси 1 апрелдан электр энергияси тарифлари оширилишини маълум қилди. Янгиланган тарифлар реестри 14 март куни Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Тарифлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги «Ёнилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қайта кўриб чиқилди. Қарорда 1 апрелдан электр энергиясини 12 фоизга ва табиий газни 10 фоизга ошириш кўзда тутилган эди.

Аҳолига тақдим этилаётган 1 кВт⋅с электр энергияси 204,3 сўмдан 228,6 сўмга, электр плиталари билан жиҳозланган турар жойларда эа 102,15 сўмдан 114,3 сўмга оширилади.

Охирги марта электр энергияси ва бошқа коммунал хизматлар тарифлари 2017 йил июлида оширилган эди.

Январда иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев йил давомида ойлик маошлар ва нафақалар миқдори адолатли миқдорда оширилишини эди.