1 март куни 6:00 да Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Манғистау тумани Шетпе қишлоғида «Актау-Бейнеу» автомобиль йўлида Lada Largus (давлат рақами 90 S830JA) автомобили ва Shacman (рақами 737 DPA/12) юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙТҲ натижасида автомобиль ёниб кетган. Ҳодиса жойида, дастлабки маълумотларга кўра, етти киши ҳалок бўлди, уларнинг олтин нафари Ўзбекистон фуқароларидир, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига таянган ҳолда. Ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ФВВ тезкор алоқа рақамларини ишга туширди: (+99871) 147−10−50. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси тезкор алоқа рақами: (+7 777) 218−20−10 и (+7 727) 291−06−44.