1 февралдан бошлаб гилос сотиб олишга шартнома тузишни бошлаган «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси жорий йилда барча гилос ҳосилини сотиб олишга тайёр.

Ҳар йили гилос ҳосилининг 40 фоизга яқини йўқотилади, дея хабар қилди холдинг матбуот хизмати «Газета.uz"га. Бунинг олдини олиш учун холдинг таркибига кирувчи «Ўзагроэкспорт» компанияси билан шартнома тузаётган ҳар бир боғ эгасидан барча ҳосилни сотиб олади.

«Биз сиз етиштирган барча ҳосилни сотиб оламиз», — деди «Ўзбекозиқовқатхолдинг» бошқаруви раиси Тоҳиржон Жалилов.

«Ўзагроэкспорт» деҳқон хўжаликлари ва ер эгаларидан I, II ёки III нав тоифасига тўғри келувчи ҳамда қайта ишлаш учун рақобатга мос келмайдиган навларни ҳам сотиб олади.

Гилос ҳосили I нав учун килограмига 24 минг сўм, II нав учун 16 минг сўм ва III нав учун 8 минг сўмдан сотиб олинади. Қайта ишлаш учун эса килограмига 3 минг сўмдан ҳақ тўланади.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» вакили Умид Рўзиев «Газета.uz"нинг ички бозорда гилосга бўлган талабнинг қондирилиши тўғрисидаги саволига шундай жавоб қилди: «Ўзбекистон аҳолисининг эҳтиёжлари, сўзсиз биринчи навбатда ҳисобга олинади. Гилос экспортининг умумий ҳажми хорижий ритейлерларнинг буюртмасига асосан шакллантирилади». У Ўзбекистон бозорларида албатта гилос бўлишига ишонч билдирди.