26 февралга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Хромтау туманида Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 810-километрида Mercedes маркали йўловчи автобуси (давлат рақами 914 СМВ 13) ағдарилиб кетди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди ва Хромтау шаҳрининг Марказий туман касалхонасига етказилди, дея хабар қилди мамлакат ТИВ матбуот хизмати.

Жабрланганларнинг ҳолати ўрта даражада. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси жабирланганларга зарур ёрдам кўрсатмоқда.