Ўзбекистонда жорий йилда телефон рақамлари етти белгилидан тўққиз белгили форматга ўтилади, дея хабар қилди «Ўзбектелеком» компанияси. Бундай режалар тўғрисида «Газета.uz» 2014 йилда ёзган эди.

Қарор Халқаро электроалоқа кенгаши тавсиялари ва 2013 йилда жорий этилган «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини рақамлаштириш тизимлари ва режалари» ҳужжати талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

«Ўзбектелеком"нинг хабар қилишича. 2018 йилда телефон рақамлари биз аввал термаган ҳудуд коди ҳисобига узунроқ бўлади. Шу орқали шаҳарлараро рақамларга териш жараёни соддалаштирилади ҳам.

Масалан: бирор вилоятдаги қайд қилинган алоқа абонентига қўнғироқ қилиш учун 71ХХХХХХХ, 62ХХХХХХХ, мобил алоқа учун эса 90ХХХХХХХ, 93ХХХХХХХ, 97ХХХХХХХ, 98ХХХХХХХ ваҳоказо рақамларни териш талаб қилинади. Халқаро форматдаги телефон рақамлари аввалгидек 12 рақамдан иборат бўлиб қолаверади (99871ХХХХХХХ, 99899ХХХХХХХ ваҳоказо).

Тўққиз белгили тизимга ўтиш мобил операторларида рақамлар диапазонининг деярли тугаб қолгани ва алоқа хизматларига бўлган талабнинг кун сайин ошиб бораётгани билан изоҳланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда фавқулодда хизматлар телефон рақамлари комбинациясида худди шундай ўтиш амалга оширилган эди.