GM Uzbekistan Яқин Шарқ бозорларига Chevrolet Spark автомобилларини етказиб бериш бошлади, дея хабар қилди автоишлаб чиқарувчи матбуот хизмати.

23 январь куни Ливан ва Иорданияга автомобилларнинг биринчи партияси юкланди. Йил охирига қадар ушбу мамлакатларга 500 донадан кам бўлмаган миқдорда автомобиллар етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Автоишлаб чиқарувчи Тунисга ҳам Chevrolet Spark автомобилларини экспорт қилиш бўйича ишлар якунига етаётганини маълум қилди.