Тебинбулоқ титан-магнит рудалари кони базасида тоғ-кон мажмуасини қуриш режалаштирилган бўлиб, у 2024 йилда фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 12 январдаги қарорида сўз боради.

Корхонанинг лойиҳавий қуввати йилига 1 млн тонна пўлат ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Чўян ва пўлат ишлаб чиқариш бўйича илғор технологияларни жорий этиш кўзда тутилган.

Масъул тузилма ва маҳкамаларга 1 апрелга қадар лойиҳани амалга оширувчи молиявий манбалар бўйича таклифларни тақдим этиш топширилди.

Металлургия комбинати қурилишида бош пудратчи сифатида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси белгиланган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш учун халқаро компаниялар жалб этилган ҳолда консорциум шакллантириш ҳуқуқи тақдим этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев декабрь ойида Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида лойиҳа қиймати 810 млн долларни ташкил этишини маълум қилган эди. Иккинчи босқичда эса 940 млн доллар сармоя киритилади.