Ўзбекистонда ҳукм сурган бир неча кунлик илиқ об-ҳавонинг ёмонлашуви кутилмоқда. ФВВнинг Ўзгидрометга таяниб хабар беришича, 4−5 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Кавказдан нам ва совуқ ҳаво массаларининг кириб келмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликлар (ёмғир, қор) ёғиши, ҳаво ҳароратининг кечаси 0…-5 даражагача тушиши, кундузи эса -3 дан +2…+7 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Ғарбий шамол 7−12 м/с (25−43 км/соат) тезликда эсади.

Тошкентда 4 январь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ҳарорат кечаси +2…+4, кундузи — +4…+6 даража бўлади. Ғарбий шамол 7−12 м/с тезликда эсади. 5 январь куни бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+2, кундузи — +6…+8 даража бўлади. Ғарбий шамол 7−12 м/с тезликда эсади.

Қамчиқ довони ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиши, ҳароратнинг −3…−8, кундузи — 0…-5 даражагача тушиши кутилмоқда. Ғарбий шамол йўналишини шарқдан ўзгартирган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсиши, 15−20 м/с (54−72 км/соат) гача кучайиши мумкин.

Барча вилоятлар бўйича тўлиқ об-ҳаво маълумоти