«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси сиқилган газда ҳаракатланадиган 50 та паст полли MAN A22CNG автобусини қабул қилиб олди. Катта сиғимли ушбу автобус лар Самарқанддаги JV MAN Avto-Uzbekistan қўшма корхонасида йиғилган.

ҚК матбуот хизматининг хабар қилишича, 2018 йилда Ўзбекистон пойтахтига яна 110 та, 2019 йилда эса 190 та автобус етказиб берилади.
MAN A22 CNG автобусининг узунлиги 12 метр бўлиб, MAN шассиси базасида ишлаб чиқарилади. Енгил алюминли кузов йўл қопламаларига камроқ босим туширади ва фойдаланиш муддатини узайтиради. Кузовнинг кенглиги эса 90 нафаргача йўловчи ташиш имконини беради.

E2876 двигатели экологик тоза автомобилларни такомиллаштириш тўғрисидаги стандартларга жавоб бериб, 310 от кучига эга. Бир марталик тўлиқ захира газ билан 380 км йўл босади.
Янги технологиялар ёнилғи сарфини 30−35 фоизга қисқартириш имконини беради. Шунингдек мазкур автобуслар ҳавога дизель ёнилғили автобусларга нисбатан 8 баробар камроқ қурум, 2,4 баробарыкам NO2 (диоксид азот) чиқаради.