26 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, айрим жойларда кучайиб, баъзи ҳудудларга қорга айланади. 26 декабрь куни республика бўйлаб шамол тезлиги 17−22 м/с га етиб, айрим жойларда 24−29 м/с гача кучайиши мумкин.

«Тошкент-Ўш» йўлининг «Қамчиқ» довони орқали ўтган қисмида 26−27 декабрь кунлари қор ёғиб, туман тушиши натижасида кўриш масофаси 50−100 метргача қисқариши, шамолнинг тезлиги 22−25 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Йўлларда қор уюмлари ва музламалар пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд. 26 декабрдан ҳавонинг кескин тушиши, 27−28 декабрь кунлари кечаси 10−15 даража, кундузи эса 5−10 даражагача совуқ бўлади.

Ўзгидромет синоптикларининг қайд этишича, беқарор об-ҳаво 26 декабрда тўлиқ, 27 декабрда эса Тошкент вилоятининг шарқий туманлари ва Фарғона водийсида ҳукмронлик қилади. Сўнгра намлик камайиб, ёғингарчиликлар тўхташи, ҳаво ҳарорати эса аста-секинлик билан пасайиб бориши кутилмоқда.