24 декабрь куни Навоий вилоятининг Нурота ва Томди туманларида шамол тезлиги сониясига 18 метргача етди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Кучли шамол маъмурий ва турар жой бинолари томларига шикаст етказди. Жабрланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун зарур куч ва воситалар сафарбар этилди. Жойларга мутасадди ташкилотлар раҳбарларидан иборат тезкор штаблар тузилди.

25 декабрь куни Навоий вилояти, шунингдек республиканинг барча ҳудудларида кучли шамол эсиши мумкин. Ўзгидромет маълумотларига кўра, шамол тезлиги 17−22 м/с, айрим жойларда 24−29 м/с гача етиши мумкин.

ФВВ тегишли эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда.