Ўзбекистон ҳукумати 20 декабрдаги қарори билан фуқаролар ва бизнес учун давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштирди.

Эндиликда чет элдаги ҳаракатлар учун зарур бўлган, хорижий давлатлар органлари томонидан тасдиқланган ёки берилган ҳужжатларнинг, апостиль қўйиладиган ва белгиланган тартибда легаллаштириладиган, шунингдек, қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолатларда фақат ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилади.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг нусхалари олинади, улар давлат хизматлари кўрсатувчи орган томонидан тасдиқланади, асл нусхалари эса қайтариб берилади.

Қарор иловасида ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаларни тақдим этиш зарурлигини бекор қилувчи ўзгартишлар киритилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий актларнинг узун рўйхати келтирилган.

Жумладан, эндиликда Тошкент шаҳри ва вилоятига доимий пропискага қўйишни расмийлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Бошқа мисол: транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича шартнома имзолаётган пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда фуқароларнинг бошқа тоифаларига суғурта мукофоти бўйича 50 фоизлик чегирмани расмийлаштиришда ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб қилинмайди.