Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Марокаш ва Эрон жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади, дея хабар қилди Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Марокаш билан учрашув 27 март куни Касабланкада, Эрон билан эса 18 май куни меҳмонда ўтказилади.

ЎФФ тарихда биринчи бор бевосита ЖЧ олдидан мундиал иштирокчиси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш тўғрисида келишувга эришди, дейилади хабарда.

«Газета.uz"нинг ойдинлик киритишича, унга қадар миллий терма жамоани хорижий мураббий бошқаради. «Мураббий масаласи янги йилгача ҳал бўлиши керак. Узоғи билан январда», — деди федерация матбуот хизмати вакили.

Жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлгача Россиянинг 11 та шаҳридаги 12 та стадионда бўлиб ўтади. Мусобақада 32 терма жамоа қатнашади.