Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев ва Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси Умар Исмоилов 16 ноябрь куни мамлакат раҳбари топшириғига кўра ташқи ишлар вазири Абдулзиз Камиловга «Фидокорона хизматлари учун» орденини топширди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳамлашдаги улкан хизматлари, мамлакат манфаатларини халқаро майдонда ҳимоя қилиш ва илгари суришдаги кўп йиллик самарали меҳнати ва 70 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ТИВ раҳбарини юқори давлат нишони билан мукофотлади.