Ўзбекистон Президентининг 24 октябрдаги қарори билан Хуршид Мирзоҳидов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича ўринбосари — «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» давлат унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

«Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» ДУК Президентнинг 11 сентябрдаги қарори билан қўмита ҳузуридаги «Автойўлкўкаламзорлаштириш» корхонаси базасида ташкил этилган эди.

Хуршид Мирзоҳидов жорий йил февралидан августига қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини бошқарди, аввал ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири бўлган.