Ягона умумреспублика процессинг маркази ва Ягона халқаро процессинг маркази ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

ЯУПМ ва ЯХПМнинг ҳамкорликдаги пресс-релизда хабар қилинишича, ҳужжат амалдаги ва янги ташкил этиладиган банклараро чакана тўловлар инфратузилмаларида Uzcard ва GlobUzCard тизимлари пластик карталарига биргаликда хизмат кўрсатишни назарда тутади.

Ўзбекистондаги барча банклар Uzcard ЯУПМ тўлов тизими иштирокчилари ҳисобланади. GlobUzCard ЯХПМ тўлов тизими эса жорий йилда ишга туширилди.