12 октябрь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК самолёти Россиянинг Владимир вилоятидаги ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган сўнгги Ўзбекистон фуқароси Жўрабек Усмоновнинг жасадини Тошкентга олиб келди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, жасад ФВВнинг махсус автотранспортида Сурхондарё вилоятига етказилган.

6 октябрга ўтар кечаси Владимир вилоятининг Петушинский тумани Покров станцияси темир йўл ўтиш жойида «Мерседес» автобусининг поезд билан тўқнашуви содир бўлди. ЙТҲ оқибатида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 15 жасад 8 октябрь куни Мудофаа вазирлиги самолётида ватанга олиб келинди.