2016 йилги Олимпиаданинг бокс бўйича чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров (3−0−0, 1 КО) 23 сентябрь куни Тусонда (АҚШ, Аризона штати) профессионал рингдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди.

У мексикалик 29 ёшли Виктор Росасга (9−7−0, 3 КО) қарши рингга кўтарилди. 26 ёшли ўзбекистонлик жангнинг биринчи дақиқасидан сўнгига қадар етакчилик қилди. Якунда Ғойибназаров ҳакамлар томонидан бир овоздан ғолиб деб топилди (80/72, 80/72 ва 80/72).

Эслатиб ўтамиз, Top Rank компаниясини Фазлиддин Ғойибназаровнинг промоутери, Эгис Климас эса менежери ҳисобланади.

Видео


Youtube‘га ҳавола