Ўзбекистон Марказий банки 19 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини белгилади. АҚШ доллари ўтган ҳафтага нисбатан 14,65 сўмга арзонлаб, 8092,13 сўмдан 8077,48 сўмга тушди. Евро курси ҳам 72,52 сўмга арзонлаб, аввалги 9718,65 сўм ўрнига 9646,13 сўмни ташкил этди. Россия рубли эса 0,99 сўмга — 141,21 дан 140,22 га арзонлади.

МБ ҳафтада бир марта бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини белгилайди.