Конвертация очилган санадан (5 сентябрь) буён Ўзбекистон банклари сотиб олган валюта миқдори 300 миллиондан зиёдроқни ташкил этди, дея хабар қилди Марказий банк раиси ўринбосари Тимур Ишметов 14 сентябрь куни бўлиб ўтган брифингда.

200 миллиондан зиёдроқ доллар айрибошлаш пунктлари орқали аҳолидан сотиб олинган бўлса, 100 миллион доллар экспортчилардан келиб тушган. Ушбу маблағлар валюта биржасига сотиш учун қўйилган. Юридик шахслардан хорижий валюта сотиб олишга бўлган талаб 100 миллион доллардан зиёдроқни ташкил этган.

«Асосан фуқаролар ва корхоналардан хорижий валютани сотиш бўйича таклифлар сони ошмоқда, — дея қайд этди Тимур Ишметов. — Харидорлар ҳозирча камроқ, бироқ улар сони ортиб бормоқда».

Таклиф талабдан кўпроқ бўлган вазиятда Марказий банк савдоларда иштирок этиб, курснинг ўта ўзгарувчанлигининг олдини олиш чораларини кўради, дея қўшимча қилди МБ раисининг биринчи ўринбосари.

«Бозор курснинг сезиларсиз ўзгарувчанлигига тезкор муносабат билдиришни ўрганса, экспортчиларда улар ҳар қандай вазиятдан хорижий валютани реал бозор курсида алмаштириш мумкинлигига ишонч пайдо бўлади ва улар бугун сотиб олиш, эртага сотишни кутиш ёки қандайдир қимматлик сифатида сақлашга ҳожат қолмайди», — дея изоҳ берди Тимур Ишметов.