8 сентябрь куни Гиннеснинг рекордлар китоби вакили Тошкентда O‘zbegim фестивалида дунёдаги энг катта ошни рўйхатга олди.

Ошнинг соф оғирлиги 7360 килограмни ташкил этди. 50 нафар ошпаз уни тайёрлаш учун олти соат вақт сарфлади.

Паловни тайёрлаш учун рекорд даражадаги масаллиқлар: 1500 кг мол гўшти, 400 кг қўй гўшти, 220 кг қуйруқ ёғи, 1900 кг гуруч, 2700 кг сабзи, 220 кг пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг туз, 100 кг нўхат, 190 кг майиз, 5 кг зира, 2 кг майдаланмаган мурч, 1 куркума ва 350 литр сув солинди.

Guinness World Records вице-президенти Ричард Стэннинг ташкилотчиларга дунёдаги энг катта ош Milliy TV томонидан Ўзбекистонда тайёрлангани тўғрисидаги сертификатни топширди.

Фото