25 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Латвиянинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Михаилс Поповсни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, элчи вазирга ўз ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Латвия кун тартибининг долзарб масалалари, алоқаларни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ривожлантириш ҳамда «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклида ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда алоҳида эътибор бўлажак икки томонлама қўшма тадбирларга қаратилди.