Абдусаид Кўчимов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори этиб тайинланди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Абдусаид Кўчимов (1951 йилда туғилган, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти факультети битирувчиси) — болалар ёзувчиси ва шоир. 1997−2005 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини бошқарган. 2006 йилдан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хабар» газетаси бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатган.

ЎзАни 2001 йилдан бошқариб келган Маматқул Хазратқулов эса Президент девонининг оммавий ахборот воситалари масалалари бўйича сектори мудири бўлди.