Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Сиёсий Кенгаши ижро қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев ўз лавозимини тарк этди.

Партия матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, ЎзЛиДеП Сиёсий кенгашининг сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишида Содиқжон Турдиевнинг вазифасидан озод этилишини сўраб қилган аризаси қондирилди.

Содиқжон Турдиев 2013 йил декабрида ЎзЛиДеП етакчилигига сайланган эди. 2015 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари эди. 2010—2013 йилларда Халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати бўлган. 2012 йилга қадар «Асака жилоси» фермер хўжалигига раҳбарлик қилган. 2012 йил ноябрида Ўзбекистон Фермерлар кенгаши рислигига сайланган.

Бахтиёр Якубов. Фото: ЎзЛиДеП.

2005 йилдан буён ЎзЛиДеП ижро қўмитаси раисининг ташкилий-партиявий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Бахтиёр Якубов партия раҳбари вазифасини бажарувчи бўлди.

Йиғилишда 12 июль куни парламент палаталари ва партиялар вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда мамлакат Президенти томонидан юклатилган вазифалар ижроси юзасидан устувор вазфалар белгилаб олинди.