Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди ИИВнинг «Постда» газетаси шанба куни.

Полковник Зоҳид Мамадалиев — Наманган вилояти, подполковник Рустам Юсупов — Навоий вилояти ва подполковник Қодир Ботиров — Бухоро вилояти ИИБ бошлиқ ўринбосарлари этиб тайинланди.

Бундан ташқари, подполковник Шухрат Норпўлатов Тошкент вилояти Зангиота туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Ушбу туманда июль охирида давлат тузилмаларининг бир қатор раҳбарлари ўз лавозимларидан озод этилиб, раҳбарият ўзгарган эди.