1 августдан бошлаб Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси хизмат ва тижорий сафар билан ХХРга отланган Ўзбекистон фуқаролари учун виза олишни соддалаштирди. Бу ҳақда Савдо-савдо палатаси матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбиркорлик доиралари учун виза Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг кафолат хати, палатада рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома, лицензия ва Хитой томонидан оддий таклифнома бўйича расмийлаштирилади.

Вазирлик ва маҳкамалар ходимлари учун визалар ноталар, расмий мактублар ёки Ўзбекистоннинг ваколатли органлари кафолат хатлари ва Хитой томонининг оддий таклифномалари бўйича расмийлаштирилади.

Бунга қадар ҳар икки ҳолатда виза олиш учун ХХР ваколатли органи томонидан расмий таклифнома бўлиши талаб қилинар эди. Эндиликда ушбу ҳужжат шарт эмас.