Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси кўмагида 17 июль куни Урганч шаҳрига (Хоразм вилояти) олиб келинди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, жасадларнинг шахсини тасдиқлаш, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини расмийлаштириш жараёнлари якунига етди ва тергов органларидан жасадларни транспортировка қилишга рухсат олинди.

Ҳозирги вақтда 13 июлда содир бўлган ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари давом этмоқда.