Тошкент ИИББ ходимлари 10 июль куни Тошкент давлат педагогика университетининг бошланғич таълим ва жисмоний маданият факультетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинини пора олиш вақтида қўлга олди.

ИИББ сайтида хабар қилинишича, қўлга олинган шахс ёш йигитни мазкур университетга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан фирибгарлик ва пора беришга далолатчилик қилиш аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

ИИББ ўқишга кириш учун пора берувчи шахслар ҳам жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирган.