Остонада Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси биноси қурилмоқда. Ушбу бино очилганидан сўнг Ўзбекистоннинг Олмаотадаги дипломатик ваколатхонаси бош консулликка айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 5 июль куни ватандошлар билан мулоқотда маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-Дон, Екатеринбург, Владивосток шаҳарларида консуллик ваколатхоналарини очиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

«Миллий қонунчиликка киритилаётган ушбу барча янгиликлар, хорижий давлатларда бизнинг дипломатик ўрнимиз мавжудлигини кенгайтириш бўйича режалаштирилган тадбирлар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бош устувор ғоя — „Ватанимиз фуқароларининг, улар қаерда бўлишмасин, манфаат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш“ вазифасининг амалга оширилишини таъминлаши керак», — таъкидлади вазир.

Абдулазиз Камилов бир қатор консуллик фаолиятларда ватандошларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизм ва муддатлари енгиллаштирилмоқда. Жумладан, чет элда йўл ҳужжатлари йўқолган ва ватанга қайтиш учун гувоҳнома берилишини сўраб мурожаат қилган аризачининг шахсини тасдиқлаш муддати 3 ойдан 7 иш кунига қисқартирилди.