Тошкент шаҳар ИИББ алиментларни тўламагани учун қидирувда бўлган шахслар рўйхатини ўз сайтида эълон қилди. Рўйхатдан 31 нафар эркак ва бир аёлнинг исм-шарифи ва фотосуратлари ўрин олди.

Ўзбекистон Оила кодексига мувофиқ, ота-оналар ўзларининг вояга етмаган фарзандларига ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Ихтиёрий равишда ўз мажбуриятларини бажармаган ота-оналардан алимент ундириб олинади.