Якшанба куни Тошкентдаги умумтаълим мактабларида 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида 11 йиллик мактаб таълимига ўтишга бағишланган сўровномалар ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, худди шундай сўровнома 20 июнь куни Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги барча мактабларда бўлиб ўтади.

Ўрганишлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг пойтахтдаги 78-мактабда тажриба тариқасида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш тўғрисидаги таклифи муносабати билан ўтказилмоқда.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш учун сўровнома ўтказиш режаси тўғрисида шанба куни Ўзбекистон Банклар ассоциацияси биносида директорлар билан учрашувда бош вазир Абдулла Арипов маълум қилган эди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ўрта таълим мактаблардаги тўққиз йиллик таълим ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлардаги уч йиллик таълимни ўз ичига олади.