Ҳамдам Қаршиев Ўзбекистон ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Постда» нашри хабар берди.

Мазкур тайинловга қадар Ҳамдам Қаршиев 2016 йил сентябридан адлия вазири ўринбосари — Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

2009 йилда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари — тергов бўлими бошлиғи, 2009−2013 йилларда Транспортдаги Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи, 2013−2016 йилларда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.