13 июнь куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди, деб хабар қилди вилоят маъмурияти «Газета.uz"га.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тақдимномаси бўйича апрелдан Тошкент вилояти Бекобод туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Туробжон Жўраев (1966 йилда туғилган) Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб сайланди.

У молия вазири ўринбосари (2000−2004 йиллар),халқ таълими вазири (2004−2008 йиллар), Сурхондарё (2008−2011 йиллар) ва Қашқадарё вилоятлари ҳокими (2011−2013 йиллар) лавозимларида ишлаган.

Самарқанд вилоятининг аввалги ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев Президентнинг ҳудудга ташрифидан сўнг вазифасидан озод қилинди.