«Сурхон» (Термиз) ва «Андижон» (Андижон) профессионал клубларининг саккиз нафар ўйинчиси Ўзбекистон биринчи лигаси 13-тури учрашуви жараёнидаги тажовузкор ҳаракатлари учун қизил карточка олишди, деб хабар қилди Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) матбуот хизмати.

4 июнь куни Термизда бўлиб ўтган ва 2:2 ҳисобида якунланган учрашувнинг тўртинчи дақиқасида муштлашув содир бўлди. Ҳар икки клубнинг тўрт нафардан футболчиси ва «Сурхон» шифокори майдондан четлатилди.

Ўзбекистон ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасида футбол бўйича мусобақалар регламентини бузгани учун «Сурхон» ва «Андижон» жаримага тортилди.

Ҳодиса такрорланган тақдирда янада қатъий чоралар кўрилади, жамоаларнинг раҳбарлик ва мураббийлик штаби лавозимларини эгаллаб турганларга нисбатан тегишли саволлар қўйилди.

«Сурхон» таркибида Тимур Мамадалиев (9 учрашувга дисквалификация ва жарима), Санжар Шомуродов (мавсум охирига қадар дисквалификация ва жарима), Нажмиддин Нормуродов (5 учрашувга дисквалификация ва жарима), Акмал Абдураҳмонов (2 учрашувга дисквалификация ва жарима) ва клуб шифокори Фаҳриддин Абдусаматовга (ЎФФ ва ПФЛ шафелиги остидаги мусобақаларга киритмаслик шартидан билан лавозимидан озод қилиш) нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракати учун санкцияларқўлланилди.

«Андижон» таркибида эса Иброҳим Отахонов (4 учрашувга дисквалификация ва жарима), Фарҳод Бекмуродов (3 учрашувга дисквалификация ва жарима), Санжар Асқаралиев (4 учрашувга дисквалификация ва жарима) ҳамда Акбар Хўжаевга (2 учрашувга дисквалификация ва жарима) жазо чоралари қўлланилди.

Видео