«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ2 июндан 25 августга қадар Самарқанддан Остонага қатновни амалга оширади, деб хабар қилди «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси. Поезд Қозоғистонда EXPO-2017 халқаро кўргазма ўтказилиши муносабати билан йўлга туширилади.

Рейс жума кунлари амалга оширилади. Самарқанддан жўнаш вақти — 3:46, Тошкентдан — 8:20. Остона етиб бориш — 17:22 да. Поезд Остонадан ортга шанба кунлари 19:16 да йўлга отланади.