Ўзбекистон паралимпиячилари 4−7 май кунлари Эгерда (Венгрия) бўлиб ўтган пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубоги иккинчи босқичида икки медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий паралимпия ассоциацияси «Газета.uz"га хабар қилди.

Аёллар ўртасида 50 кг гача вазн тоифасида Рўза Қўзиева 89 кг штанга кўтариб, кумуш медални қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида 97 кг гача вазн тоифасида Нуриддин Давлатов 180 кг вазнли штангани кўтариб, бронза медалига сазовор бўлди. Фарҳод Умирзоқов эса 164 кг натижа билан ўсмирлар ўртасида янги жаҳон рекордини ўрнатди.

Ўзбекистон спортчилари пауэрлифтинг бўйича паралимпиячилар ўртасида Мексикада 30 сентябрдан 6 октябргача бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани ҳам қўлга киритди.