7−9 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёмғир ва жала ёғиши мумкин, деб хабар қилди Ўзгидромет. Мамлакатнинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларида шамолнинг тезлиги 15−20 м/с га қадар кучайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 30 даражадан кўтарилади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 9 май куни айрим туманларда ёмғир ва жала ёғиши мумкин. Шарқий шамол тезлиги 7−12 м/с бўлади. Ҳарорат 7 май куни кечаси +12…+17, кундузи — +25…+30, 8−9 май кунлари кечаси +15…+20, кундузи — +30…+35 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7 ва 9 май кунлари айрим туманларда ёмғир, жала ёғиши мумкин. Шарқий шамол тезлиги 7−12 м/с бўлади. Ҳарорат 7 май куни кечаси +12…+17, кундузи — +25…+30, 8−9 май кунлари кечаси +15…+20, кундузи — +30…+35 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7−8 май кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши, жалага айланиши мумкин. 9 май куни айрим жойларда ёмғир, жала ёғиши мумкин. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 7 май куни 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12…+17, кундузи 7−8 май кунлари — +25…+30, 9 май куни — +28…+33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7 ва 9 май кунлари ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 7 май куни 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20, кундузи 7−8 май кунлари — +27…+32, 9 май куни — +30…+35 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7−8 май кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 7 май куни 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12…+17, кундузи 7−8 май кунлари — +23…+28, 9 май куни — +27…+32 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 7−9 май кунлар кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, жала эҳтимоли бор. Шарқий шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 7 май куни 15−20 м/с гача тезлашади. Ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи 7−8 май кунлари — +12…+17, 9 май куни — +18…+23 даража бўлади.