10−12 май кунлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон билан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, шунингдек, томонларни қизиқтирган йўналишларда келгусидаги алоқаларни муҳокама этишдан иборат, деб хабар қилди ЎзА.

Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича еттинчи олий комиссаридир. Дипломатия соҳасида йигирма йиллик тажрибага эга. 2014 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари этиб тайинланган.