Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов (10−6−0)аралаш яккакурашлар бўйича Simply The Best 14 серияси мусобақаси доирасида нокаутли ғалабани қўлга киритди. Беллашув 29 апрель куни Прагада (Чехия) бўлиб ўтди.

84 кг гача вазн тоифасида Маҳмуд Муродовга грузиялик спортчи Шота Гвасалия (9−4−0) рақиб бўлди. Учинчи раундда Ўзбекистон вакили қарши зарба билан рақибини рингга қулатиб, кетма-кет зарбалар беришни бошлаганидан сўнг ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди.

Видео